У ҳам Месси, ҳам Роналду билан ўйнашидан бахтиёр

У ҳам Месси, ҳам Роналду билан ўйнашидан бахтиёр
Барселона”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган бразилиялик Артур Рамос замонавий футболнинг энг кучли икки юлдузи – Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган кам сонли футболчилардан бирига айланишидан бахтиёр.

- Мен яна бир қудратли жамоада Роналду сингари чемпион билан ёнма-ён ўйнаш имконияга эга бўлдим. Орзуларим амалга ошмоқда. Мен ҳали бош мураббий билан майдондаги позициям ҳақида гаплашганим йўқ. Пирлонинг қўл остида тўп суриш менга фахр бағишлайди, - дейди Артур.

24 ёшли футболчи Ла Лигада 21 та учрашуда 3 та гол урди. У Европа футболида ўз ўрнини топишда ёрдам берган “Барселона”га ҳам ўз миннатдорлигини билдирди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар