«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клубда қолиши мумкин, дея хабар бермоқда Marca.
Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик футболчининг кетиши билан боғлиқ вазият яқин орада ўзгариши мумкин.
Қайд этилишича, ҳужумчи ўз фикрини ўзгартиришни ва яна бир мавсум Каталонияда қолишни режалаштирмоқда.
Бунга асосий сабаб қилиб «Барселона»нинг футболчини сотиш борасидаги қатъий позицияси кўрсатилмоқда. Клуб президенти Хосеп Бартомеу Мессини қўйиб юбормоқчи эмас, у буни футболчининг отаси билан учрашувда ҳам аниқ айтган. Шу боис Месси шартномани бекор қилиш учун фақатгина судга мурожаат қилиши мумкин, аммо Лео бу вариантни ўзи учун маъқул кўрмаяпти.
Хабарда айтилишича, 33 ёшли аргентиналик футболчи «Барселона» билан собиқ жамоадоши Неймар каби можароли хайрлашмоқчи эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади