date
views 2 498

Абдулманап Нурмагомедовнинг укаси мураббийнинг ушалмаган орзусини маълум қилди

Абдулманап Нурмагомедовнинг укаси мураббийнинг ушалмаган орзусини маълум қилди
Фото: «Чемпионат»
Абдулманап Нурмагомедовнинг укаси Нурмагомед Нурмагомедов марҳум акасининг ушалмаган орзуси ҳақида гапирди.
- "У қилишга улгурмаган ишларни мен амалга оширишга ҳаракат қиламан. Акам етиша олмаган ягона орзу бу — олимпия чемпионини етиштира олмагани. У ҳар доим шундай дерди: «Менда олимпиячи йўқ»

Афсус, тақдир унга олимпия чемпионини бермади, бироқ яқин орада биздан чиққан олимпиячилар ҳам пайдо бўлади деб ўйлайман. Бу борада режаларим бор.

Насиб қилса, бир кун келиб шундай дейман: «Ака, олимпия чемпионини ҳам етиштирдик». Шунга интиламиз, дастур бўйича давом этамиз
", - дейди Нурмагомед Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси 3 июлда коронавирус асоратлари натижасида вафот этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдулманап Нурмагомедовнинг укаси мураббийнинг ушалмаган орзусини маълум қилди