“Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу йил илк бор Европа лигасида иштирок этади. Ростовликлар нуфузли мусобақани саралашнинг учинчи босқичидан бошлайди. Қуръа натижасига кўра, россияликлар бу босқичда “Маккаби”, “Қайрат” ва “Железничар” каби жамоалардан бири билан тўқнаш келадиган бўлганди. Энди бу жамоалар биттага камайди.
Турнирнинг биринчи раундида Исроилнинг “Маккаби” клуби Хайфа шаҳрида Босниянинг “Железничар” жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар вакили Иван Лендрич очган бўлса-да, исроилликлар кейинчалик учта жавоб тўрини киритди. Боснияликлар дарвозасидан жой олган голларга Тьяронн Чери, Никита Рукавица ва Юваль Ашкенази муаллифлик қилди.
Энди иккинчи раундда “Маккаби” Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан тўқнашади. 17 сентябрь куни бўладиган баҳс ғолиби кейинги босқичда “Ростов”га қарши тўп суради.
Европа лигасининг биз кутаётган учинчи тур учрашувлари 24 сентябрга белгилаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади