16:38 / 10.09.2020
2 312

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжининг Тони Фергюсондан устун жиҳатларини айтди

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжининг Тони Фергюсондан устун жиҳатларини айтди
Фото: Twitter / @SportBible
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўлажак рақиби Жастин Гэтжи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Гэтжи Фергюсонни қай аҳволга солганини ўзингиз кўрдингиз. У Тонини барча жабҳада енгди. Гэтжи Тони Фергюсондан анча ёш, мотивацияга бой ва ютуқларга ўч.

У оёқда жуда яхши туради ва кураши ҳам жойида. Унинг ҳеч қайси рақиби кураш борасида хавф туғдира олмаган. Бироқ мен унинг барча рақибларидан ажралиб тураман. У энди бошқа жангчи билан тўқнашишга мажбур.

Трешток? (жангдан аввал рақибига ҳақоратли гаплар айтиш) Ҳа, ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ мен бундай нарсаларни ёқтирмайман. Агар менга тегилмаса, бу ишни қилмасликка ҳаракат қиламан.

Жастин билан жуда яхши танишмиз, у менга 2016 йилдаги жароҳат ва операциядан кейинги танаффус вақтида вазн қилишимга ёрдам берган.
Унга фақат ҳурмат билан қарайман — бу йигит ўз мақсадига эришди ва вақтинчалик чемпион ҳисобланади. Унга ҳеч қандай саволим йўқ
", - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни «Жангчилар ороли»да ўтказиладиган UFC 254 мусобақасида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжининг Тони Фергюсондан устун жиҳатларини айтди