Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
Бугунги ўйинни осон ютишимиз керакдек эди. Бироқ ўзимизга муаммолар пайдо қилдик ва учрашув охирида бироз асабий бўлди. Умуман олганда ўйинда ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.
- Эшитишимизга қараганда янги раҳбарият футболчилар билан учрашмаган, молиявий муаммолар бор экан. Бу ички муҳитга қай даражада таъсир қилмоқда?
- Мен ҳозиргача янги раҳбарият билан учрашганим йўқ. Футболчилар билан ҳам ҳеч ким учрашгани йўқ. Муаммолар жуда кўп. Аммо афсуски улар ҳал бўлмаяпти. Йигитлар шу муаммоларга қарамай майдонга тушиб ўйнашмоқда. Умид қиламизки барчаси яхши бўлади.
- Бир йўла уч ўзгаришни амалга оширдингиз. Янгилар ўйинни кучайтира олишдими?
- Шубҳасиз, агар ўйинни шундай ёмон тугатган бўлсак ўзгаришлар фойдали бўлмаган бўлади. Аммо айб фақат уларда эмас. Майдондаги футболчилар ҳам янгиларга ишониб қолишди.
- "Бунёдкор"да пенальтиларни Ғиёсов ва Қобилов амалга оширишади. Бугун эса Нуриев тепди...
- Шунчаки захирадан майдонга тушган ҳужумчи ўзи ишлаган пенальтини тепишини ўзим хоҳладим. Учрашув охири бўлгани учун шундай қарорга келдим. Афсуски гол ура олмади, аслида бугун мен жуда ёмон ишладим.
- Айни пайтдаги муаммоларни олиб қарасак иккинчи даврада қайси ўрин учун ва қандай мақсадда ўйнайди?
- Умид қиламанки муаммолар қандайдир ҳал қилинади. Мен ўзимдан кўра йигитлар учун кўпроқ ташвишдаман. "Бунёдкор" клуби ўзбек футболига ҳали кўп фойда келтиради ва бундай муносабатга лойиқ эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади