11:30 / 13.09.2020
515

UFC. Мишел Уотерсон Анжела Ҳиллдан устун келди, Азайтар 1-раунддаёқ Ҳама Вортини нокаутга учратди

UFC. Мишел Уотерсон Анжела Ҳиллдан устун келди, Азайтар 1-раунддаёқ Ҳама Вортини нокаутга учратди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 13 сентябрь тонгида UFC Vegas 10 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жангида Мишел Уотерсон ҳакамлар қарорига кўра Анжела Ҳиллдан устун келди.

Яна бир марказий жанглардан бири Оттман Азайтар ва Ҳама Ворти ўртасида кечди. Унда марокашлик яккакурашчи 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Асосий кард натижалари билан танишинг:

- Мишел Уотерсон очколар ҳисобида (47:48, 49:46, 48:47) Анжела Ҳиллдан устун келди;
- Оттман Азайтар 1-раунддаги техник нокаут эвазига Ҳама Вортини енгди;
- Роксанн Модаффери очколар ҳисобида (29-28, 29-28, 29-28) Андреа Лидан устун келди;
- Эд Ҳерман 3-раундда оғритиш усулини қўллаб Майк Родригесни таслим этди;
- Бобби Грин очколар ҳисобида (30-27, 30-27, 30-27) Алан Патрикни мағлубиятга учратди;
- Билли Куарантилло 3-раундда Кайл Нелсонни нокаутга учратди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)