07:00 / 14.09.2020
2 639

Рональд Куман «Барселона»дан Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўради

Рональд Куман «Барселона»дан Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўради
Фото: Goal
«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман клуб раҳбариятидан «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўради, дея хабар бермоқда Daily Express.

Манбага кўра, нидерландиялик мутахассис таркибни кучайтириш мақсадида Салоҳга яхши таклиф билан чиқмоқчи.
Бироқ каталонияликлар учун Салоҳни қўлга киритишга етарли бўлган маблағни топиш қийин масала бўлиши таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. «Қизиллар» таркибида у Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритган, шунингдек, Салоҳ ўтган мавсумда Англия чемпионатида жамоаси билан ғолиб бўлди. 2020/21 йилги мавсумнинг илк ўйинида эса ҳужумчи ўз номига 3 та гол ёздириб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рональд Куман «Барселона»дан Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўради