
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар клуб билан шартномасини узайтирди.
Янги шартнома 5,5 йилга мўлжалланган.
“Мен “Челси” билан янги шартнома имзолаганимдан хурсандман. 2012 йил жамоа сафига келиб қўшилганимдан буён жамоа доим мени қўллаб келган.
Мураббий маҳоратимни оширишимга ёрдам берди, мухлислар ҳам менга нисбатан илиқ муносабатда бўлишди.
Умид қиламанки, кўплаб қўлга киритилган совринлар билан мухлисларнинг ишончини оқлайман”, – деди бельгиялик футболчи.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар