Фото: «Локомотив» ФК
Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 15-турида «Локомотив» жамоаси 15 сентябрь, сешанба куни «Навбаҳор»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Учрашувнинг 65-дақиқасида захирадан майдонга қўшилганига кўп бўлмаган Авазбек Ўлмасалиев «темир йўлчилар»нинг комбинациясини гол билан якунлади.
Ўйин якунига қадар ҳар икки жамоада ҳам яна бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Мазкур ғалабадан кейин «Локомотив» очколарини 18 тага етказиб олди ва 9-ўринга кўтарилди. «Навбаҳор» (20) эса 7-поғонада бормоқда.
«Локомотив» 16-турда «Бухоро» билан ўйнайди, «Навбаҳор» эса «Андижон»га қарши баҳс юритади.
«Локомотив» — «Навбаҳор» 1:0
Гол: 1:0 – 65 Ўлмасалиев.
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Жаҳонгир Абдумўминов (Авазбек Ўлмасалиев, 64), Славко Дамянович (Жалолиддин Жумабоев, 64), Марат Бикмаев (Иброҳим Ғанихонов, 90+4), Темурхўжа Абдухолиқов, Азизбек Амонов (Жавоҳир Алижонов, 90+4), Савелий Абрамов (Диёржон Туропов, 46), Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Дилшоджон Комилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев.
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Ғиёс Комилов (Павел Голишев, 83), Азим Аҳмедов, Иван Соловёв (Руслан Болов, 73), Азиз Турғунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Игор Голбан, Ислом Рашидхонов (Ислом Исоқжонов, 53), Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Ғофуров (10), Дамянович (57). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди