date
views 1 999

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" устози Луческу ва вингери Ал Довсари: "Бу ўйинни ютиш учун диққатни йўқотмаслигимиз зарур"

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" устози Луческу ва вингери Ал Довсари: "Бу ўйинни ютиш учун диққатни йўқотмаслигимиз зарур"
Бугун "Пахтакор" жамоаси Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради.
Риёдликлар бош мураббийи Рэзван Луческу ва вингери Салим Ал Довсарилар ўйиндан олдин нималар дейишганини келтириб ўтамиз.

Р.Луческу: "Биринчи учрашувни ўтказгандан сўнг рақибимизни мукаммал таҳлил қилдик ва энди иккала жамоа учун ҳам техник жиҳатлар ўзгартирилмайди".
- Биз ўйнаган 3та ўйинимизда 100 фоизлик натижа қайд этдик, лекин кейинги босқичга чиқиш учун кўп ишлашимиз керак.

- Очколарни йиғишда давом этиш учун концентрацияни йўқотмаслигимиз зарур. "Пахтакор" эса жуда яхши ўйнаган ва бизга муаммолар туғдирган ажойиб жамоа.

- Биз ишлашда давом этишимиз керак. Кўзланган мақсадга эришиш ва босимга дош бериш учун ҳам ишлашимиз зарур.

С.Ал Довсари: "Биз баҳснинг муҳимлигини биламиз ва 3 очкони олиш учун кўпроқ эътиборни жамлашимиз керак".
- "Пахтакор" ажойиб жамоа, улар билан икки кун олдин тўқнаш келдик. Бу ўйинни ютиш учун ишлашда давом этишимиз керак.

- Бизда ўзимизга ишонч бор ва биз ўзимизнинг сифатларимизга ишонамиз. "Ал Ҳилол" футболчиси сифатида охиригача боришга ва совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Ал Ҳилол" устози Луческу ва вингери Ал Довсари: "Бу ўйинни ютиш учун диққатни йўқотмаслигимиз зарур"