
ОЧЛ "B" гуруҳидан ўрин олган "Шаҳр Ходро" – “Шабаб Ал Аҳли” ўртасидаги баҳс якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 83-дақиқада “Шабаб Ал Аҳли” сафида захирадан майдонга тушган Педро Конде томонидан урилди. Азизжон Ғаниев эса ўйинни асосий таркибда бошлаб, 2-бўлим бошида Муҳаммад Жума Эйдга алмаштирилди.
Мазкур ғалабадан кейин “Шабаб Ал Аҳли” очколар сонини 6 тага етказиб, “Пахтакор” билан тенглашиб олди. Дубайлик 5-турни 20 сентябр куни айнан “шерлар”га қарши ўтказади.
"Шаҳр Ходро" – “Шабаб Ал Аҳли” 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: Конде 83
"Шаҳр Ходро" – Киа, Фаражи, Фарамарзи, Немати, Жафари, Таҳеран, Садеги, Сейфоллахи, Мехрабан, Қосимнажод, Халатбори
“Шабаб Ал Аҳли” – М.Носир, Ю.Жабир, В,Аббос, Муҳаммад, Хайкал, Э.Хамис, М,Хассан, А.Ғаниев, ал-Хашми, Алҳаммади, А.Ҳалил.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар