1 778
«Барселона» президенти: «Мессининг ҳамон биз билан бирга эканлиги учун ўзимни табриклашим мумкин»
Фото: Twitter
«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ёзги трансферлар вақтида Лионель Месси билан юзага келган воқеликларга изоҳ берди.
«Мен у билан низога боришни истамайман. У бизнинг сардор ва етакчимиз. Унинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кўрдик. Леонинг кетишига йўл қўя олмасдим. Боиси у тарихдаги энг яхши футболчи. Жамоа эса муҳтож. Таркибда Мессининг борлиги — муваффақият калити. Сўзимда турмаганим? Сардоримиз билан қандайдир баҳс қилишни хоҳламайман. Бундай нарсалар уйда муҳокама қилиниши керак. Мессининг ҳамон биз билан бирга эканлиги учун ўзимни табриклашим мумкин. Дунёнинг энг яхши футболчиси ўз уйида бўлиши керак», — дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, Месси ёзги трансферлар вақтида «Барселона» билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишни хоҳлади. Аммо Бартомеу Месси клубни тарк этиши учун 700 миллион евро тўланиши кераклигини қайд этиб, шартнома бекор қилинишига рухсат бермади. Лео эса клуб билан судлашиш нияти йўқлигини эълон қилиб, Каталонияда қолишини айтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда