20:20 / 22.09.2020
1 402

UFC президенти: «Ҳамзат Чимаевга ўхшаган жангчини ҳеч қачон кўрмаганман»

UFC президенти: «Ҳамзат Чимаевга ўхшаган жангчини ҳеч қачон кўрмаганман»
UFC президенти Дэйна Уайт Лас-Вегасда (АҚШ) ўтказилган UFC Fight Night 17 турнирида Жералд Мершертни нокаутга учратган Ҳамзат Чимаев ҳақида фикр билдирди.

- "Бир зарба. 17 сония. Бу йигит ўзгача. У бошқалардан ажралиб туради. У мен кўрган ҳеч қандай жангчига ўхшамайди. Бу ишда жуда узоқ вақтдан бери шуғулланаман. Мен жуда кўп кучли жангчиларнинг келиб-кетишини кўрганман. Бироқ бу йигит эса мутлақо бошқача. Мен ҳеч қачон бундай жангчини кўрмаганман", - дейди Дэйна Уайт.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Чимаев 32 ёшли Мершертни 17 сония ичида нокаутга учратиб, тезкор нокаутлар борасида UFC тарихида (ўрта вазн тоифасидаги) учинчи энг яхши натижани қайд этди. Фақат Марк Вейр (10 сония) ва Терри Мартин (14 сония) рақибларини ундан тезроқ нокаутга учратган.

Ҳамзат 16 июль куни UFC on ESPN 13 мусобақасида промоушендаги дебютини ўтказган. Унда швециялик спортчи Жонс Филлипсни оғритиш усули билан таслим этди. Шунингдек, UFC Fight Island 3 мусобақасида Ҳамзат Рис Маккини 3 дақиқа ичида нокаутга учратганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)