22:43 / 28.09.2020
3 701

Ўзбекистонлик Шерзод Ҳусанов проф боксда навбатдаги рақибини 2-раундда даҳшатли нокаутга учратди

Ўзбекистонлик Шерзод Ҳусанов проф боксда навбатдаги рақибини 2-раундда даҳшатли нокаутга учратди
Кадр: Twitter
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер ўрта вазн тоифаси вакили Шерзод Ҳусанов (22-1-1, 10 КО) Тошкент вақти билан 27 сентябрь, якшанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Шерзод Польшада MB Promotions томонидан ташкил этиладиган бокс кечасида қатнашди. Унга ушбу жангда мезбон Роберт Парзечевски (25-2-0, 16 КО) рақиблик қилди. Шерзод рақибини 2-раундда даҳшали ҳук зарбаси эвазига рингга қулатди ва муддатидан аввал нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди. Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Қайд этиш жоиз, 40 ёшни қаршилаган Шерзод Ҳусанов сўнгги жангини 2018 йил 21 сентябрида Дамиан Ёнакка қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ютқазганди. Бу унинг профессионал рингдаги илк ва ҳозирча сўнгги мағлубияти бўлиб турибди.

Маълумот учун, Шерзодга қарши тўқнашувга қадар Роберт Парзечевски 25 та жангда ғалаба қозонган, битта жангда эса мағлуб бўлганди. Энди эса унинг мағлубиятлари сони иккитага етди. Роберт 16 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Ҳусановнинг статистикаси эса энди қуйидагича: 22 та жангда рақибларини мағлуб этган, битта жангда мағлуб бўлган, биттасида эса дуранг қайд этилган. 10 та жангда рақибларини нокаут эвазига ютган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик Шерзод Ҳусанов проф боксда навбатдаги рақибини 2-раундда даҳшатли нокаутга учратди