
Фото: Twitter/@rostovfc
«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлуижи Лонгарининг ёзишича, 25 ёшли футболчи «Женоа»га ўтишга яқин турибди. Таъкидланишича, клублар музокараларни ижобий ҳал этиш арафасида. Келишув тахминан, 8 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Элдор Дон клуби сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Шу вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар