
"Ростов" клуби президенти Арташес Арутюнянц ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га трансфери ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Узоқ музокаралардан сўнг, биз "Женоа" клубининг таклифини қабул қилдик. Ишончим комилки, Элдорни Европа футболида катта саёҳат кутиб турибди. Унинг бизнинг клубга ўтиши мен "Ростов" президенти бўлган даврга тўғри келди, шунинг учун йиллар ўтгач, Элдор ақлли, камтарин ва яхши одам деб айта оламан. Ушбу фазилатлар замонавий дунёда жуда муҳимдир ва мен унга ушбу хислатлари абадий қолишини тилайман", - деди Арутюнянц. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар