21:05 / 01.10.2020
3 231

Элдор Шомуродов: «Энди олға юриш вақти келди»

Элдор Шомуродов: «Энди олға юриш вақти келди»
Кадр: YouTube
Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтаётгани ҳақида фикр билдирди.
- "Азиз «Ростов» мухлислари. Қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 2017 йилдан бери «Ростов»да бахтлиман, клуб ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолади. Голларимдан кейинги ҳис-туйғуларингизни яхши эслайман. Мен буни ҳеч қачон унутмайман. Сизга энг яхши тилакларимни изҳор этаман.

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва база ходимларидан жуда миннатдорман. Бу одамлар менга ишонди. Уларнинг кўмаги ҳаётимдаги асосий нарсага айланди. Энди олдинга юриш вақти келди, аммо бу мен клубни унутаман дегани эмас. Мен ҳар доим «Ростов»нинг мухлиси бўлиб қоламан. Ва унутманг: биз «Ростов»миз!
", - дейди Элдор Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Женоа» бонуслар билан бирга Шомуродов учун 9 миллион евро тўлаши, шунингдек, донликлар Элдорнинг кейинги трансферларидан тушадиган маблағнинг 15 фоизига эга чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Элдор ростовликлар сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Ростов»дан аввал «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: «Энди олға юриш вақти келди»