1 911
Рўзиқул Бердиев: "Вилоят ҳокими билан учрашувда шартномаси тугайдиган футболчилар билан келишувни узайтириш таклифини билдирдим"
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Машъал"(4:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Мухлисларни ва футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ҳимоядан ўйинни тўғри ташкил қиладиган жамоа эди. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашини кутган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Йигитларни бугунги учрашувга руҳан ва тактик жиҳатдан пухта тайёрлашимиз талаб этиларди. Шунга қарамасдан биз кўп вазиятларни ярата олдик. Бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди. Нима учун руҳий томондан тайёрлашимиз керак эди, рақиб бешта ҳимоячи билан ўйнарди. Шу боис йигитлардан шошилмасликни ва асабийлашмасликни сўрадик. Вазиятларни голга айлантирдик ва уч очкони қўлга киритдик.
- Бобир Абдихолиқов голлар урмоқда. Лекин, 11 метрлик нуқтадан гол уришда тажрибаси етишмаётгандек...
- Пенальти тепишда кўпроқ совуққонлик керак. Буни йигитларга кўп ўргатамиз. Кўпроқ бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Бугун пенальтини Шароф тепишини йигитлардан сўраган эдим. Муҳими ғалаба қозондик. Бобир бугун иккита гол уриб тўпурарлар қаторида юқорига чиқиб олди.
- Ойбек Бозоровнинг жароҳати қай даражада жиддий?
- У бизнинг асосий футболчимиз. Ойбекнинг йўқлиги билиняпти албатта. Ҳужум чизиғидаги етакчи ўйинчиларимиздан бири ҳисобланади. Терма жамоадан ҳам чақирув олган. Бугун ҳаракат қилган Ҳусайн Норчаев ҳам ишончни оқлади. Машғулотларда оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушди, лекин фойдаси тегмади. Кечаги ва аввалги машғулотларда жароҳати безовта қилгани учун уни бугун қайдномага ҳам киритмадик.
- Шифокорлар бу борада қандай фикр билдиришмоқда?
- Ҳозир ҳам шуни сўрадим. Олдинда танаффус бор. Биз учун бари яхшилик билан тугайди деб ўйлайман. Танаффус даврида уни даволаб сафга қайтаришга ҳаракат қиламиз.
- Дилшод Раҳматуллаев бугун асосий таркибда тушмади?
- Аввалги ўйинларда майдонга тушгани учун бугун ротатцияларга қўл урдик. Ҳамма футболчиларимиз ўйин амалиётига эга бўлиб туриши керак. Дилшод аввалги икки учрашувда ишончли ўйин намойиш этган эди. Шунчаки, бугун Акмал Мозговойга имконият беришга қарор қилдик.
- Файсал Траоре бугун кўриниш бермагани нима билан боғлиқ?
- Файсалнинг белида кичик жароҳати бор. Бу нарса "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин юз берган. Ҳозирда у ҳам жароҳатини даволаш билан банд.
- "Насаф" жамоасининг футболчилари маош олмаётганлиги билан боғлиқ гаплар тарқалган эди. Вилоят ҳокими билан учрашувда нималар муҳокама қилинди, қайси футболчиларни олиб қолиш масаласи кўтарилди?
- Вилоят ҳокимимиз Зоир Тоировични клубимиздаги ишлардан хабари бор. Уларни ўзлари ташаббус кўрсатиб ёрдам беришга киришдилар. Албатта, бу масалалар ўз ечимини топади деган умиддаман. Шартномаси тугайдиган футболчилар билан келишувни узайтириш таклифини билдирдим. Чунки, яхши биласизлар асосий таркибимиздаги тўрт нафар футболчининг шартномаси тугаяпти. Улар билан шартномани узайтиришимиз керак.
- Шартномаси тугаётган футболчилардан кимларга бошқа жамоалардан таклифлар бор?
- Жамоамиздаги барча футболчиларга таклифлар бор. Албатта, жамоамизни кучсизлантиришни истамаймиз. Қолганини вақт кўрсатади.
- Шогирдингиз Азиз Ғаниевнинг хориждаги фаолияти ҳақида нима дея оласиз?
- Кўриб хурсанд бўляпмиз. Аввал ҳам айтгандим, Азиз ўз жамоасининг етакчи футболчиси бўла олади. Бунга унинг қобилияти ҳам, характери ҳам етади. Унга ишонаман. Шогирдларимизнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўриб хурсанд бўлдик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас