Яқиндагина "Женоа" футболчисига айланган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Championat.asia" муштарийлари учун ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:
"Бугун А Серия жамоаси - "Женоа" билан шартнома имзоладим. Албатта, "Ростов" раҳбариятига миннатдорчилик билдиришим керак. Ўзлари хоҳлашмаган бўлса ҳам, мени қўйиб юборишди. "ProSportsManagement" агентларига ҳам махсус раҳмат айтишим керак, айнан агентларим бу трансфернинг ҳаракатлантирувчи генератори бўлишди. Улар билан ҳамкорлигимизнинг аввалида мен Европанинг топ-чемпионатларида ўйнашни хоҳлашим ҳақида айтганман. Агентлар стратегия, аниқ режа тузишди. Бу мақсадни амалга ошириш учун дастлаб Ўзбекистон чемпионатидан кучлироқ бўлган РПЛда ўйнашим керак эди. Йигитлар ҳар доим мен ва оилам ёнида бўлишди. Клубим ва фаолиятимга ҳурмат билан қарашди.
2019 йилнинг ёзидаёқ "Штутгарт" ва бошқа клублардан аниқ таклифлар бор эди. Ниҳоят, бугун А Серия вакили билан шартнома имзоладим. Бу мен учун катта чақириқ, ўзбек футболи учун олдинга ташланган улкан қадам! Энди "Женоа"нинг мухлислари сони 32 миллионга кўпайди". “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас