21:13 / 08.10.2020
3 222

Эрондан учралган мағлубиятдан кейин Абрамов нималар деди?

Эрондан учралган мағлубиятдан кейин Абрамов нималар деди?
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Тушунарлики Эрон жуда тажрибали жамоа. Бугун имкониятимиздан пастроқ ўйнадик. Агар биринчи таймда бироз яхши ҳаракат қилган бўлсак, иккинчи тайм сўнгги 30 дақиқасида жуда ёмон ўйнадик. Эрон биринчи бўлимда икки марта зарба берди ва гол урди. Афсуски бугун кутган ўйинимизни намойиш этолмадик. Бундай кучли рақиб фонида футболчиларни синаб кўрдик. Бу баҳс биз учун фойдали бўлади, мағлуб бўлганда футболчиларга айтадиган гапларим кўп бўлади", - дейди Абрамов.

- Бугун терма жамоамиз оддий ўйнагандек бўлди. Эрон ва Осиёнинг бошқа етакчиларига қарши баҳсларда ўйин услубимизни ўзгартириш керак эмасми?
- Рақиб ҳам оддий ва ишончли ўйнади. Тушунарлики Эронда потенциал кўриниб турди, керак вақтда улар янада кучли ўйнай олишади. Биринчи таймда рақибдан чўчигандек бўлдик ва ҳимояга ўтиб олдик. Кейин ташаббусни қўлга олдик ва вазиятлар яратдик. Агар вазиятларга совуққон муносабатда бўлганимизда натижа бошқача бўларди. Жарима майдонига оддий узатмалар билан Эрондек жамоани мағлуб этиб бўлмайди.

- Сардор Азмун Осиёнинг кучли ҳужумчиларидан бири. Бугун гол урган вазиятда у бемалол тўпни эгаллаб дарвозага зарба берди. Уни қўриқлаган ҳимоячи ўша вазиятда Азмунни йўқотиб қўйдими?
- Тўғри айтдингиз, Азмун яхши савиядаги ўйинчи. Таркибимиздаги баъзи футболчилар ўйинга 3 кун қолганида ихтиёримизга келишди. Бундай хатолар йўл қўйилса футболчиларимиз ўзаро тушуниши яхши эмаслигини кўрсатди, шу билан Азмуннинг маҳорати ҳам катта роль ўйнади.

- 2011 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сизнинг қўл остингизда Осиё Кубоги ярим финалига чиққанди. Ўша таркибдаги футболчиларни терма жамоага жалб қилиш ниятингиз борми?
- Ўйлашимча, ўша мусобақада ўйнаганлардан фақат Лутфулла Тўраев қолди шекилли. Уни жуда ҳам кўп танқид қилишади. Лекин бугун Тўраевни алмаштирганимиздан кейин майдон марказда катта "тешик" пайдо бўлди. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрондан учралган мағлубиятдан кейин Абрамов нималар деди?