
Фото: Getty Images
Америкалик яккакурашчи Тони Фергюсон Дастин Порье ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангнинг ўтказилишига кескин эътироз билдирди.
- "Қандай савдо бўлди, бу? Сен халқаро террорчидан пора олдинг. Ажойиб иш, йигит. Мен Америка вакилиман. Жанг ҳақидаги гапларнинг барчаси шунчаки қўрқинчли бир ўйин. Мен бунга аралашмайман. Пул олиб, бундан фахрланиш — бўлмағур нарса", - дейди Тони Фергюсон.
Қайд этиш жоиз, Конор Макгрегор Дастин Порьенинг хайрия жамғармасига 500 минг доллар ажратишга рози бўлганди. Иккала жангчи ноябрь ёки декабрда жанг қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Тони Фергюсон охирги жангини Жастин Гэтжига қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди. Ҳозирча у навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши номаълум. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.