23:18 / 11.10.2020
956

Шумахернинг яна бир рекордини забт этишди

Шумахернинг яна бир рекордини забт этишди
Фото: «Vestikavkaza.ru»
Британиялик «Mercedes» пойгачиси Льюис Хэмилтон Айфель Гран-присини қўлга киритиб, «Формула-1»да ғалабалар сони бўйича Михаэль Шумахернинг рекордини такрорлади. Натижалар билан мусобақа сайтида танишишингиз мумкин.

Пойга Германиянинг «Нюрбургринг» автодромида бўлиб ўтди. Хэмилтон карьерасидаги 91-ғалабасини қўлга киритиб, Шумахернинг муваффақиятини такрорлади. Иккинчи ўринни «Red Bull» жамоасидан нидерландиялик Макс Ферстаппен эгаллаган бўлса, «Renault» ҳайдовчиси австралиялик Даниэль Риккьярдо марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.

«Формула-1»нинг кейинги босқичи 23 — 25 октябрь кунлари Португалияда ўтказилади.

31 август куни Хэмилтон «Формула-1»да етакчилик қилиш бўйича ўз ютуғини янгилаганди. Ўшанда британиялик спортчи пойга давомида 24 297 километр масофани биринчи бўлиб босиб ўтган. Шумахер эса 24 148 километргача масофада етакчиликни қўлдан бой бермаган.

Шумахер — етти карра «Формула-1» чемпиони. Ҳозир у 2013 йилда Альп тоғларида чанғи учиш пайтида олган бош-мия жароҳатидан тикланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)