2 711
Канчельскис «Навбаҳор» томонидан тўланиши керак бўлган компенсация ҳақида: «Улар ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилмоқчи»
Фото: «Навбаҳор» ФК
Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис «Навбаҳор» билан тузилган шартномасининг бекор бўлганидан кейин тўланиши керак бўлган компенсация ҳақида фикр билдириб ўтди.
9 октябрь куни «Навбаҳор» Канчельскисни истеъфога чиқаргани маълум бўлганди. Шунингдек, мутахассис тўрт ойдан буён маош олмаётгани ва бу борада ФИФАга шикоят қилиш ниятида экани айтилганди.
- "Ҳозирча «Навбаҳор» билан мунозара кетмоқда, улар тинч йўлдан бормоқчи. Музокаралар олиб боряпмиз, менга ҳам, уларга ҳам ортиқча тортишув ва шовқин керак эмас. Шартнома бор ва унда тўланиши керак бўлган миқдор кўрсатиб қўйилган. Улар томонидан ҳозирча ҳаммаси жойида ва аниқ.
Ўйлашимча, бир ҳафтадан кейин масалани ҳал қиламиз. Улар қўнғироқ қилишни бошладими, демак, ҳаммаси тинч ўтишини истамоқда", - дейди «Навбаҳор» собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис.
Канчельскис 2018 йилнинг октябрида наманганликлар бошқарувига келганди. Мутахассис 2019 йилнинг августида истеъфога чиқарилган, бироқ ўша йилнинг ўзида яна ўз лавозимига қайтарилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас