19:58 / 19.10.2020
1 897

"Тошкент дербиси"да "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди

"Тошкент дербиси"да "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди
Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" беллашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлабки гол 29-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан урилган бўлса, унинг ўрнига захирадан майдонга тушган Крил Погребняк 68-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Ўйин сўнгида Нурилло Тўхтасинов ҳисобни қисқартиди. Шунингдек, "қалдирғочлар"нинг қўшимча вақтлардаги голи ўйиндан ташқари ҳолат сабабли ҳисобга олинмади.

Ушбу ғалабадан сўнг, "темирйўлчилар" ўзаро ўйинлардаги ҳисобни тенглаштирди. Эндиликда ҳар икки жамоа ҳисобида 10 тадан ғалаба бор.

"Локомотив" – "Бунёдкор" - 2:1
Голлар:
Темурхўжа Абдухолиқов 29, - 1:0 (Жалолиддин Жумабоев). Кирилл Погребняк 68, - 2:0 (Диёр Туропов). Нурилло Тўхтасинов 87, - 2:1.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов, 7.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (19.Авазбек Ўлмасалиев, 76), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Кирилл Погребняк, 55), 14.Азизбек Амонов, 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов (18.Иброҳим Ғанихонов, 80), 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов.
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 5.Славко Дамьянович, 17.Савелий Абрамов, 25.Жавоҳир Алижонов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев (26.Улуғбек Абдуллаев, 74), 10.Хуршид Ғиёсов (77.Селим Нурмурадов, 43) (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 74), 11.Расул Йўлдошев (34.Суҳроб Иззатов, 69), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шахбоз Эркинов (20.Владислав Нуриев, 74)
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Анвар Ғофуров, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов 39, Марат Бикмаев 45+1, Кахи Махарадзе 67, Ислом Қобилов 67.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Тошкент дербиси"да "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди