"Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Микляев ўйин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Кўп гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аввало, жамоамга 3 очкога эга бўлганимиз учун раҳмат айтаман. Ўйин жанговар ва асабий руҳда кечди. Иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрашни истамагани кўриниб турди.
"Бунёдкор" қандай ўйнашини биламиз: тезкор, техник жиҳатдан юқори савиядаги футбол намойиш этишади. Биз улар ерда яхшироқ ўйнашини англаган ҳолда, бунга қарши чора топишга урундик. Ўйлайманки, узун паслар билан ўйнаш режамиз иш берди ва яхши имкониятларга кўпроқ эга бўлдик. Жамоам ўйинидан қониқдим.
Жумабоевнинг ўйини яхши чиққанидан хурсандмиз. У бир нечта позицияларни ёпишга қодир бўлган яхши футболчи. Ўзимизнинг тарбияланувчимиз. Унинг учун жуда ҳам хурсандман. Биз бундан кейин ҳам иложи борича максимал натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз", - деди мураббий. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас