Бироз аввал Туркиянинг "Трабзонспор" клуби "Пахтакор" устози Шота Арвеладзега қизиқиш билдиргани ва унга таклиф юборгани борасида хабар бергандик.
Туркиянинг "Hurriyet" нашри ёзишича, "Трабзонспор"нинг натижалари ёмонлашгани боис англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ўрнига Шота Арвеладзе номзоди кўрилмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти "Пахтакор"да йилига 1.5 миллион евро маош оладиган ва 1.5 ойдан сўнг шартномаси тугайдиган мураббийга расмий таклиф билдирган. Арвеладзе эса бунга тошкентликлар билан шартномаси тугаганидан сўнг гаплашишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзенинг "Пахтакор" билан тузган дастлабки шартномаси ўтган йили якунланганди ва томонлар 2020 йилнинг сўнггига қадар битимни узайтиришганди.
Грузиялик мутахассис 2017 йилнинг ёзидан бери "Пахтакор"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўли остида "шерлар" ўтган йили илк бор юртимизда треблга эга чиққан клубга айланди.
Арвеладзе мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар