22:08 / 22.10.2020
2 066

Вадим Абрамов: Хурсанд қилгани "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди

Вадим Абрамов: Хурсанд қилгани "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди
Cоcа-Cола Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор"-"Андижон" (6:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. "Локомотив"дан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан кейин бугун ютдик. Ўша ўйинда гол ура олмаган эдик, буган голларимиз сони кўп бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик қийнаяпти. Хурсанд қилган жиҳат шундаки, "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди.

"Бунёдкор" "чуқур"да эмас эди. Бунақа омадсиз ўйинлар учраб туради. "Локомотив" билан баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Четдан қараганда жамоа қандай ўйнаётгани кўринади-ку?! Европанинг номдор клублари ҳам мағлубиятга учраб туради. Бу қўрқинчли эмас.

Ўзбекистон кубогини қандай форматда давом этишини билмайман. Ушбу турнирда барча жамоалар қатнашади. Балки, жамоалар сонини қисқартириш ҳисобига олимпия тизимида ўтказиш яхшироқ. Лекин, кубок баҳслари қандай форматда ўтишидан қатъий назар бизнинг вазифамиз муносиб иштирок этиш.

Миржаҳон Мираҳмадов жарроҳлик амалиётидан сўнг кўп ўйинларни ўтказиб юборди. Унинг ҳолати руҳият билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Мавсум бошида ОЧЛда иштирок этаётган эдик. Шу сабабли таркибни тўлдирдик. Бизга футболчилар жамоа даражасида эмаслигини айтишади, лекин бериладиган маош ва шароитларга яраша футболчилар бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: Хурсанд қилгани "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди