18:22 / 24.10.2020
2 797

Ҳамзат Чимаев: «Ҳабиб амаллайди, имкониятлар — 70:30»

Ҳамзат Чимаев: «Ҳабиб амаллайди, имкониятлар — 70:30»
Фото: Yandex Photos
Швециялик яккакурашчи Ҳамзат Чимаев енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг Жастин Гэтжига қарши жангидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, Ҳабиб жангни ўз фойдасига ҳал қилади. Сабаби у жуда кучли, чидамли ва кучли характерга эга. Гэтжининг характери ҳам ёмон эмас. Ҳабиб амаллайди. Имкониятлар Ҳабиб фойдасига 70 га 30.

Гэтжи унга кучли зарба йўллаши мумкин. Фақат шу йўл билан ғалаба қозониши мумкин, холос. Ўйлашимча, у бундай курашчилар билан ҳали тўқнаш келмаган
», — дейди Чимаев.

24 октябрь, шанба куни БААдаги «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.

Мусобақа Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади. Асосий жанглар 23:00 дан бошланиши режалаштирилган.
Қайд этиш жоиз, UFC 254 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик Лилия Шокирова ҳам иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳамзат Чимаев: «Ҳабиб амаллайди, имкониятлар — 70:30»