08:44 / 26.10.2020
3 864

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди
Фото: Getty Images
UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи қарши жанг олдидан жароҳат олгани ҳақида гапирди.

«Менгача бир маълумот етиб келди. Буни эшитдингизми ёки йўқ билмайман. Маълум бўлишича, унда оёқ синиши кузатилган. Бу жангдан уч ҳафта аввал содир бўлган. Буни менга Ҳабибнинг атрофидаги одамлар айтди. У ҳеч кимга ҳеч нарса демади, Ҳабиб энг чидамли одамлардан бири», — дейди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб таслим этди. Жангдан кейин россиялик яккакурашчи фаолиятини якунлашини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди