Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечган жангдан кейин ҳакамларнинг биринчи раунд бўйича чиқарган қарорлари маълум бўлди.
Журналист Марк Раймондининг хабар қилишича, беллашувнинг биринчи раунди ҳакамлар қарори бўйича Гэтжи фойдасига ҳал бўлган — 10:9, 9:10, 10:0.
Фото: Twitter/@marc_raimondi
Шу тариқа Ҳабиб фаолиятидаги бой берилган раундлар сони иккитага етди. Ундан аввал россиялик яккакурашчи 2018 йилнинг октябрида Конор Макгрегорга қарши кечган жангнинг учинчи раундини ўз фойдасига ҳал қила олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақада Жастин Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб мағлубиятга учратди. Жангдан кейин россиялик спортчи фаолиятини якунлашини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар