Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжини мағлубиятга учратгандан кейин фаолиятини тугатмаганида 30-жанги учун бундан ҳам кўпроқ пул олган бўлишини айтди.
Қайд этиш ўринли, Ҳабиб Гэтжи билан жанг учун олган гонорари 3 миллион долларни ташкил этди.
- "Кимдир жанг қилишда давом этишимни хоҳлаётган бўлса, бошқаси қароримни қўллаб-қувватлади. Дэйна Уайт (UFC президенти) яна жанг қилишимни истайди, чунки бу даромад келтиради. Агар фаолиятимни якунламаганимда, кейинги жангларим жуда қиммат бўларди. Аммо қарор қилдим ва уни ўзгартирмайман, чунки бу кетиш учун энг яхши вақт деб ўйлайман.
Ҳамма ҳам энг юқори чўққидалигида кетолмайди. Бундай нарса деярли йўқ эди. Аммо мен буни эртами-кечми қилишим кераклигини билардим. Ушбу спорт турида энг зўр деб ҳисобланишим учун етарли даражада ишладим.
UFC мени вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рейтингида биринчи ўринга қўйди. Миссия бажарилди", - деди Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар