12:00 / 31.10.2020
3 017

Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди

Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди
Фото: «Interesnyefakty.org»
MMA жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов карьерасини тугатиш қарорини изоҳлади, деб ёзади «ТАСС».

Спортчининг сўзларига кўра, америкалик Жастин Гейжи билан жангдан олдин унинг жиддий жароҳати бўлган. Шу туфайли беш кун реанимацияда ётишига тўғри келган. Нурмагомедов спортни тарк этиш қарорини жуда қийинчилик билан қабул қилганини тан олди. Чунки бутун ҳаётини шуғулланишга бағишлаганди. Энди ўз имкониятларини бошқа соҳада синаб кўришига тўғри келади.

Аввалроқ америкалик мураббийи Хавьер Мендес ва UFC раҳбари Дэйн Уайт Нурмагомедовнинг қайтишига шаъма қилганди. Дэйн Уайтнинг фикрича, россиялик жангчи коронавирус асоратлари туфайли вафот этган Абдулманноп Нурмагомедов учун карьерасини тиклаши мумкин.

24 октябрь куни UFC мусобақасида Нурмагомедов Гейжи устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Жангдан сўнг Ҳабиб спортни тарк этганини маълум қилди.

Нурмагомедов вазн тоифаларидан қатъи назар, UFCнинг энг яхши жангчилари рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Унинг ҳисобида 29 та учрашув бўлиб, барчасида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди