2 477
Ҳабиб Нурмагомедов: Гэтжига қарши жанг олдидан мени ташвишга солган масъулият юки жуда оғир эди
Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима сабабдан Жастин Гэтжига қарши жангдан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилганига изоҳ берди.
- "Отам вафот этганидан сўнг дарҳол жанг қилишни таклиф қилишди, мен бир қарорга келишим керак эди: ёки фаолиятимни якунлашим ёки жанг ўтказиб, шундан кейинга кетишим керак эди. Баъзи яқинларим фаолиятимни тугатганимдан норози, лекин мен уларга яна ўнта жанг ўтказган тақдиримда ҳам барибир қачондир кетиш вақти етишини айтдим. 32, 34 ёки 35 ёшда.
Бу мен учун жуда қийин қарор эди, чунки бутун ҳаётим давомида қилган ишимни қолдиришим қийин вазифа. Одамлар буни тушунмайди, лекин нимадир қилишга ва олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.
Биламан нафақат Доғистонда, балки Россия ва бутун дунё бўйлаб жуда кўп мухлисларим бор. Жанг олдидан мени ташвишга солган масъулият юки жуда оғир эди, чунки оғир жароҳатларим бор эди, беш кун давомида реанимацияда ётдим", - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар