21:30 / 31.10.2020
1 223

Forbes дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари рейтингини эълон қилди

Forbes дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари рейтингини эълон қилди
Фото: Getty Images
Forbes журнали дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари (21 ёшдан катта бўлмаган) рейтингини эълон қилди. Унга кўра ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе рўйхатни бошқариб бормоқда. 21 ёшли форвард 183,3 миллион еврога баҳоланган. Қиймат Transfermarkt, CИЭС ва амалга оширилган трансфер келишувлари асосида белгиланган.

Иккинчи ўриндан «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс (104 миллион евро) ўрин олган бўлса, «Челси» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц (98 млн евро) кучли учликка кирган.

Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари топ-10 лиги:
1. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) — 183,3 миллион евро;
2. Жоау Феликс («Атлетико», Португалия) — 104 млн евро;
3. Кай Ҳаверц («Челси», Германия) — 98 млн евро;
4. Альфонсо Дэвис («Бавария», Канада) — 88,3 млн евро;
5. Маттейс де Лигт («Ювентус», Нидерландия) — 86,8 млн евро;
6. Жейдон Санчо («Боруссия Д», Англия) — 86,8 млн евро;
7. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д», Норвегия) — 68,3 млн евро;
8. Ашраф Ҳакими («Интер», Марокаш) — 66,3 млн евро;
9. Виктор Осимҳен («Наполи», Нигерия) — 63 млн евро;
10. Ферран Торрес («Манчестер Сити», Испания) — 57,7 млн евро.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)