
Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Шухрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қизиқарли ва курашга бой ўйин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик ва йигитларга раҳмат айтаман. "Қўқон-1912" стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишини билар эдик. Йигитлар ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишди ва ҳужумда муваффақият қозондик. Жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман.
Абдувоҳид Неъматов учрашув қаҳрамони бўлди. Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтишмайди ва у бугун ушбу фикр тўғри эканлигини яна бир бор намойиш этди. Дилшод Саитов ва Шерзод Насруллаевнинг жароҳатлари қай даражада эканлигини билмайман. Кийим алмаштириш хонасига кирганимда, барчаси нормал ҳолатда эди.
Рўзиқул Бердиевнинг йўқ эканлиги албатта қийинчилик туғдиради. Қолаверса, ҳаяжон ҳам кучли бўлди. Финалга тенг ўйин бўлди. Ҳозирга қадар ўтказган ўйинларимиз орасида бугунгисини энг оғири бўлди деб ўйлайман. Муҳим 3 очкони қўлга киритдк", - деди Тошпўлатов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар