Фото: Twitter
Тошкент вақти билан 1 ноябрь тонгида Лондондаги «Уэмбли» стадионида профессионал бокс кечаси ўтказилди.
Мусобақанинг асосий жанги супер оғир вазн тоифаси вакиллари Олександр Усик (18-0, 13 КО) ва Дерек Чисора (32-10, 23 КО) ўртасида кечди.
Жангнинг дастлабки раундлари Чисоранинг фаоллигида ўтди. Дерек асосан кучли зарбаларга эътибор қаратган бўлса, украиналик боксчи аниқликка ишлади. Усик жанг ўрталарига келиб ташаббусни ўз қўлига олди ва бир нечта зарбалар сериясини амалга оширди.
12 раунд давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Усикни ғолиб деб топди: 117-112, 115-113, 115-113.
Шу тариқа Олександр Усик оғир вазн тоифасида WBO камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Мазкур камарга британиялик боксчи Энтони Жошуа эгалик қилади. Жошуа 12 декабрь куни Кубрат Пулевга қарши жанг қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда