15:50 / 01.11.2020
3 010

“Шахтёр” бош мураббийи хет-трикка эришган Яхшибоев ўйинидан нега қониқмаяпти?

“Шахтёр” бош мураббийи хет-трикка эришган Яхшибоев ўйинидан нега қониқмаяпти?
Беларусь чемпионатининг навбатдаги учрашувида “Шахтёр”нинг ўзбекистонлик легионери Жасур Яхшибоев “Белгина” дарвозасига учта гол уриб, жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. “Шахтёр” бош мураббийи Роман Григорчук ушбу учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳозир биз учун энг асосий нарса бу ғалаба. Ҳозирги шароитимиздан келиб чиқиб, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Йирик ҳисобдаги ғалабага қарамай, кучайтиришимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Гол ўтказганимиз ёқмади. Шогирдларим ғалаба қозонаётган пайтда бўшашишини ёқтирмайман. Жамоа охиригача аёвсиз ўйнаши керак.

Қолаверса, биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Ҳужумчиларимиз рақиб дарвозаси олдида етарли даражада босим уюштира олмади. Яхшибоев ўйиннинг иккинчи ярмида учта гол урди. Бу ҳужумчи учун яхши кўрсаткич. Лекин Жасур ҳали кўп меҳнат қилиши керак. Чунки у ҳали ҳам ўз салоҳиятини ишга солгани йўқ, - деди Роман Григорчук.

“Шахтёр” кейинги турда ўз майдонида мусобақа пешқадами БАТЭни қабул қилади. Учрашув 7 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Шахтёр” бош мураббийи хет-трикка эришган Яхшибоев ўйинидан нега қониқмаяпти?