11:20 / 02.11.2020
2 194

Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендес Тошкентга келди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендес Тошкентга келди
Аралаш жанг санъатлари бўйича UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендес 1 ноябрь, якшанба куни Тошкентда ўзбекистонлик спортчилар учун мастер-класс ўтказди. Бу ҳақида Ўзбекистон MMA ассоциацияси маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон MMA ассоциацияси
Хавьер Мендес Тошкентдаги спорт клубида бўлиб, у ерда таэквондо, дзюдо ва бокс билан шуғулланувчи ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашган. Мендес ва спортчилар ўртасидаги суҳбат икки соатдан ортиқ давом этган.

Фото: Ўзбекистон MMA ассоциацияси
Шундан сўнг таниқли мураббий иштирокида спортчилар учун мастер-класс ўтказилган.

Фото: Ўзбекистон MMA ассоциацияси
MMA ассоциясининг таъкидлашича, Ўзбекистонга Хавьер Мендес каби таниқли халқаро тоифадаги мураббийларнинг ташрифи давом этади.

Маълумот учун, Хавер Мендес АКА спорт зали (American Kickboxing Academy) асосчиси ҳисобланади. Ушбу масканда Хавьер Мендес ва унинг ҳамкасблари ўз шогирдларини турли мусобақаларга тайёрлаб келади. Мендеснинг шогирдларидан Ҳабиб Нурмагомедов, Даниэль Кормье, Люк Рокҳолд, Кейн Веласкес, Фрэнк Шемрок каби жангчилар UFC промоушенида чемпионликка эришган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда MMA ассоциацияси 2019 йил ноябрида ташкил этилганди. Унинг илк раҳбари эса Отабек Умаров бўлганди. 2020 йил 14 сентябрида эса Умаровнинг ишдан кетганлиги ҳақида хабар берилганди. MMA ассоциациясининг айни дамдаги раҳбари Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендес Тошкентга келди