"Россия нашрларининг қайд этишича, Элдор Шомуродовнинг трансфери "Женоа" учун 7,5 миллион еврога тушган. Футболчини тарбиялашда иштирок этган клублар бирдамлик механизмига кўра, мазкур сумманинг 5 фоизини тегишли тартибда "Женоа"дан олиши лозим. Бунда футболчининг 12 ёшдан 23 ёшгача бўлган даврида шуғулланган клубларига пул тўлаб берилади.
Элдор 2007 йил 12 ёшга қадам қўйган ҳамда 2014 йилга қадар "Машъал" шарафини ҳимоя қилган. Демак, Машъал умумий ҳисобда 225 000 еврога эга чиқиши керак.
"Бунёдкор" клуби эса 2015-2017 йиллардаги ҳолати учун Женоадан 112 500 евро пул олишга ҳақли. Бирдамлик механизмидан қоладиган яна 37 500 га "Ростов"нинг ўзи эга чиқади.
Изоҳ: Бунда "Женоа" 7,5 миллион еврони "Ростов"га бирданига ташлаб берадими ёки қисмларга бўлибми, мана шу жиҳатни ҳам инобатга олиш керак. Бунда олинадиган сумма ўзгармайди, фақатгина унинг қай тартибда олиниши белгиланади", - деб ёзилади телеграм каналда.
Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда