
Россияда кутилмаган нохуш ҳодиса юз берди. Ўз вақтида Европа чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган боксчи Никита Иванов Ульяновскдаги мусобақадан қайтишда поездда жанжал кўтарди.
Спиртли ичимлик таъсирида у бошқа боксчи – Басир Мирсиябов билан жанжаллашиб қолади. Никита рақибига бир неча кучли зарба бериб, уни нокаутга учратади. Оғир зарбалардан қаттиқ жароҳат олган Басир хушидан кетади. Айни пайтда кома тушиб қолган боксчи сунъий нафас бериш аппаратига уланган ва шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари маст боксчини қўлга олган ва айни пайтда тергов-суриштирув ишлари бошланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.