16:00 / 06.11.2020
3 345

Одил Аҳмедов: «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор тажрибамни сарфлашга тайёрман

Одил Аҳмедов: «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор тажрибамни сарфлашга тайёрман
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззақов 6 ноябрь, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни қабул қилди.

Мулоқот аввалида вилоят раҳбари Одил Аҳмедовга отаси Олимжон Аҳмедовнинг бевақт вафоти муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирган.

Суҳбат давомида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилиб, «Навбаҳор» футбол клубининг янги стратегияси муҳокама қилинган.

«Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз», — дея таъкидлаб ўтган вилоят ҳокими.

Одил Аҳмедов мулоқот чоғида Наманганда футбол ривожи, «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирган.

Аввалроқ Одил Аҳмедов фаолиятини «Навбаҳор» жамоасида тугатиш ниятида экани маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов айни дамда Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клубида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Ижара шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Унинг трансфер ҳуқуқи эса Хитойнинг бошқа бир клуби «Шанхай SIPГ»га тегишли.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов фаолияти мобайнида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014) ва «Краснодар» (2014—2016) каби жамоаларда ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор тажрибамни сарфлашга тайёрман