
69 кг вазн тоифасидаги финалчи Жавлонбек Йўлдошев жангдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Ғалабага эришиш, рақибимдан устунлик қилиш учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Лекин ҳакамларнинг қарорига кўра, мағлуб деб топилдим. Энди уйга бориб, хатоларимни кўриб чиқаман ва ўз устимда қаттиқроқ ишлайман.
Мағлуб бўлганимни билганимда қилган меҳнатларим кўз олдимга келди. Кейин ота-онам ва мураббийимни ўйладим . “Энди уларнинг кўзига қандай қарайман?” - деган саволни ўзимга бердим.
Мураббийим руҳиятимни туширмаслигимни, энди бор эътиборимни 2024 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига қаратишим кераклигини айтди”, - деди спортчи. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.