
Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида ўтган Жастин Гэтжига қарши жангда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирганини айтди.
- "Гэтжига қарши жангни бошқалари билан солиштириб бўлмас эди. Бу жанг бошқача эди. Ҳиссиётлар бошқача. Эмоциялар мутлақо ўзгача. Отамсиз ҳаммаси буткул бошқача эди", - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақа асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ҳабиб профессионал MMA’да 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Айни вақтда Ҳабиб UFC умумий рейтингида ҳам етакчиликни ўз қўлига олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар