2 635
Рустам Ашурматов: «Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини кўрсата олса, араб жамоалари муаммо туғдирмайди»
Фото: ЎФА
Жанубий Кореянинг «Кванжу» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов терма жамоанинг ноябрь ойидаги ўйинлари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Кайфиятим яхши, жамоадошларим билан кўришгандан кейин ундан ҳам яхшиланди. Жисмоний ҳолатимни зўр дея олмайман. Сабаби октябрь ойидаги йиғиндан сўнг Жанубий Кореяга қайтмадим ва шу ерда шуғулландим. «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» клублари машғулотларида қатнашдим. Ўйинларга қадар жисмоний ҳолатимни яхшилаб олишга ҳаракат қиламан.
Тўғри, араб жамоалари билан ўйнаш қийин, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қандай рақиб билан ўйнай олади. Ўз ўйинимизни кўрсацак, муаммо бўлмайди деб ўйлайман.
«Кванжу»нинг мавсумдаги натижаларидан қониқдим десам ҳам бўлади. Чемпионатни 6-ўринда якунладик, авваллари бизнинг жамоа бу поғонага қадар етиб келолмаган. Мураббийлар штаби ва жамоа аъзоларининг кайфияти аъло. Бу йиғиндан кейин Тошкентда қоламан. Бироз дам олгандан кейин клуб билан кейинги мавсум тайёргарлигини бошлайман", - дейди «Кванжу» ҳимоячиси Рустам Ашурматов.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин доирасида Сурия (12 ноябрь) ва Ироқ (17 ноябрь) терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда