Футбол ўйинларини таҳлил қилувчи "Инстат" компанияси маълумотлари асосида терма жамоамиз футболчиларининг Сурия билан ўйиндаги кўрсаткичларини тақдим этамиз.
Унга кўра чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев 236 балл тўплаб терма жамоамиз сафида энг яхши футболчи бўлди. Ҳимоячи ўйин давомида 66та пас берди ва унинг 82 фоизи аниқ бўлди. Бир марта унинг тўп узатиши рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият содир бўлишини таъминлади. 16 марта курашга киришган Йўлдошев 63 фоиз курашда ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринда захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов қайд этилди - 227 балл. Икки марта дарвозага зарба берган (терма жамоамиз сафидаги энг яхши кўрсаткич) Эркинов 12 бор шерикларига тўп узатди ва унинг 83 фоизи аниқ бўлди. Бир бор тўп узатиш хавфли вазиятни содир этди. Ҳожимат 13 марта курашга киришди ва унинг 38 фоизида ғолиб бўлди.
Кучли учликни яна бир захирадан майдонга тушган футболчи якунлаб берди. Мурод Холмуҳаммедов "Инстат" бўйича 225 балл тўплади. У 29та пас берди ва уларнинг 76 фоизи аниқ чиқди. Учрашув давомида унинг иккита тўп узатиши рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтирди (терма жамоамиздаги энг яхши кўрсаткич). 3 бор курашга киришди ва 67 фоизида ютиб чиқди.
Ўйин давомида ўнг қанот ҳимоячисига айланган Азизжон Ғаниев терма жамоамиз сафида энг кўп пас берган футболчи бўлди - 86та. Ундан кейинги ўринларни Йўлдошев (66та), Лутфулла Тўраев (58та) ва Исломжон Қобилов (56та) эгаллашди.
Тўп узатишларнинг аниқлиги борасида Аброрбек Исмоилов пешқадам бўлди. Захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи 19та пас берди ва уларнинг 95 фоизи аниқ чиқди. Дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов 27 бор шерикларига тўп узатди ва унинг 89 фоизи манзилга аниқ борди. Исломжон Қобилов (56та тўп узатиш) ва Санжар Қодирқулов (8та тўп узатиш) 88 фоиз аниқликка эришишди.
Ўйин давомида терма жамоамиз рақиб дарвозаси томон бир марта аниқ зарба беришди. Ўша вазиятда тўпни Бобир Абдихолиқов тепганди. Эркинов (2та), Ғаниев, Бозоров, Қодирқулов, Машарипов ва Абдихолиқовнинг яна биттадан зарбаси дарвозага аниқ бормади.
Баҳсда терма жамоамиз сафида Қобилов ва Машарипов ҳавода рақиб билан курашди - 7 мартадан. Исломжон 29 фоиз ҳолатда ғолиб бўлди, Жалолиддин эса 14 фоиз ҳолатда рақибдан ҳаводаги курашда устун келди. Мурод Холмуҳаммедов икки бор ҳавода курашга киришди ва иккаласида ғолиб бўлди. Ғаниев эса бир бор ҳаводаги курашга кирди ва унда ғолиб бўлди.
Учрашув давомида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида энг кўп дриблингни Ойбек Бозоров амалга оширди - 6та. Уларнинг ярми муваффақиятли чиқди. Йўлдошев беш марта дриблинг қилди (80 фоиз муваффақиятли), Эркинов ҳам бешта дриблинг ишлатди (40 фоиз муваффақиятли).
Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов қўриқлаган дарвоза томон сурияликлар 9та зарба беришди, шундан 4таси дарвозага аниқ борди. Неъматов 3 марта сейв намойиш этди. Яъни аниқ зарбаларнинг 75 фоизини қайтарди. Бир бор Неъматов суперсейв намойиш этди. Баҳс давомида Абдувоҳид рақибнинг қанотдан узатган 9та тўпини ушлаб олди.
Instat асосида Нарзулла тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда