1 870
Равшан Ҳайдаров: "Остон Ўрунов, Шаҳбоз Умаров каби легионерларимиз ҳам олимпия терма жамоасида ўйнай олади"
Ўзбекистон U22 терма жамоаси 10-16 ноябрь кунлари Тошкентда шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини доирасида бугун АГМК жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Кеча олимпия терма жамоамиз "Бунёдкор" академияси майдонида навбатдаги кунги машғулотларни олиб борди. Биз эса давом этаётган йиғин ва янги олимпия терма жамоасини шакллантириш борасида бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги, бу ёш тоифасидаги мусобақаларни, йиғинларни ташкил қилишдан мақсад шуки, 20-23 ёшдаги футболчиларнинг халқаро мусобақалардан узилиш бўлмаслигидир. ОФК ҳам шуни ҳисобга олган ҳолда U23 Осиё чемпионатини тадбиқ этган. Иккинчидан бизда бу ёшдаги футболчилар бирданига ўйнаб ёки очилиб кетмайди.
Миллий терма жамоага футболчиларни етказиб беришда узилиш бўлмаслиги керак. 18-19 ёшдан кейин ўз клубларида ўйнайдими йўқми, мураббийлар ишонч билдирадими йўқми, лекин терма жамоада халқаро ўйинларда иштирок этиш ҳисобига ўзига бўлган ишончи янада ортиши мумкин. Мотивация беради. Шунинг учун бу ёшдаги терма жамоанинг ташкил этилиши жуда муҳим аҳамият касб этади. U22 терма жамоаси анчадан бери бор.
Мен ўзим учинчи авлодни шакллантирмоқдаман. Ҳозирги жамоада 1999-2000 йилларда туғилган футболчилар жамланган. Ҳозирда жамоани шакллантириш ва танлов жараёни кетмоқда. Қийинчиликларга, пандемияга қарамасдан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан учинчи йиғинни ўтказмоқдамиз. Футболчи терма жамоага чақирилдим янада ўзимни кўрсатишим керак деган фикр билан янада олдинга интилиши лозим.
Айрим жамоаларда мураббийлар томонидан терма жамоага чақирилган футболчиларга муносабат ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Боиси буларнинг ҳаммаси ҳам асосий таркиб футболчиси эмас. Ҳозирги йиғинга 9та Суперлига жамоасидан, Про лига жамоаларидан футболчилар жалб этилган. Учинчидан танлов ишлари олиб борилмоқда таклиф этилган 35та футболчидан иборат рўйхат яна қисқариб боради, жамоа, ўйин услуби ва фалсафаси шакллантириляпти.
Ушбу жамоа билан келаси йили июнь ойида Осиё чемпионати саралашида иштирок этамиз. Шунга қадар юқорида таъкидлаганимдек жамоа ва ўйин услуби шаклланиши керак. Чунки бу Ўзбекистоннинг иккинчи терма жамоаси ҳисобланади. Боз устига бу футболчиларни ёш ҳам деб бўлмайди. Боиси бу катта футбол.
Жамоани кучайтирадиган, терма жамоада ўйнаш ҳуқуқи бўлган футболчилар жуда кўп. Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мазгавой, Дилшод Саитов ва ҳоказо. Олимпия терма жамоасига номзод легионер футболчиларимиз ҳам бор. Уларни кейинги йиғинлардан бошлаб таклиф қиламиз. Масалан Ҳумоюнмирзо Иминов, Шаҳбоз Умаров ҳаттоки Остон Ўрунов ҳам бу ёшдаги терма жамоада ўйнаши мумкин. Миллий терма жамоамизга чақирилаётган футболчилар ўйнашсин бунга гап бўлиши мумкин эмас. Миллий терма жамоа ҳам улар учун қайсидир маънода маҳорат мактаби вазифасини ўтайди. Тажриба тўплашади. Уларни керак пайтда олишимиз мумкин бўлади. Бу жамоанинг асосий вазифаси миллий терма жамоага футболчи етказиб бериш.
Мени жамоани шакллантириш принципим бор. Аввалги авлод вакилларидан иборат олимпия терма жамоасига дейлик 1995-1996 йиллардан иборат бўлган футболчиларни орасига 7-8 нафар ундан кичик бўлган футболчиларни қўшганман. Ўша чемпион бўлган жамоа таркибидан 8та 1997 ва 1998 йилда туғилган футболчилар жой олишган. Азиз Ғаниев, Бобир Абдихолиқов, Ҳожиакбар Алижонов каби футболчилар катталар орасида пишиб тажриба тўплаб боришган. Бу ёшдаги жамоага эса 1999 йилда туғилган футболчиларни жалб қилганман. Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов ва ҳоказо. Ҳозирда уларнинг тажрибаси эса 2000 йиллар учун асқотади.
Кейинги мусобақани ўйлаган ҳолда жамоа шакллантириш менинг принципимга киради. 2001 йиллардан ташкил топган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоага тегилмаётгани сабаби уларнинг олдида катта вазифа турибди. Март ойида Осиё чемпионатида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашишади. Уларнинг фикри ва диққати битта йўналишга қаратилган бўлиши керак. Биз эса Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўряпмиз. Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркиновлар бемалол U22 терма жамоасини кучайтиришга қодир.
Ҳозирда эътиборим олимпия терма жамоасининг машғулотларига ва йиғинига қаратилгани сабабли "Сурхон"ни Владимир Андреев бошқараётгани мантиққа тўғри келади",- дейди Равшан Ҳайдаров.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда