23:45 / 14.11.2020
2 784

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан давом этади. «Sport-TV» телеканали ходимлари ва ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида мусобақага қуръа ташланди.

Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал баҳслари

7/8 декабрь

«Локомотив» — ОКМК
«Қўқон-1912» — «Сурхон»
«Бухоро» — «Металлург»
«Қизилқум» — «Бунёдкор»
«Пахтакор» — «Сўғдиёна»
«Андижон» — «Насаф»
«Оқтепа» — «Навбаҳор»
«Машъал» — «Шўртан»

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финаллар 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади.

ПФЛ мусобақа қуръаси формати бўйича клубларга иккита вариант таклиф қилган. Жамоаларнинг кўпчилиги ҳар бир босқичдан кейин алоҳида қуръа ўтказиш вариантини танлаган. Шу тариқа ҳар бир босқич якунида янги қуръа ташланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди