36 ёшли Рафаэл дос Аньос Макгрегорни жангга чорлади, Конор унга розилик берди

36 ёшли Рафаэл дос Аньос Макгрегорни жангга чорлади, Конор унга розилик берди
Фото: Twitter
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Рафаэл дос Аньос (30-13) ирландиялик яккакурашчи Конор Макгрегорни (22-4) жангга чорлади.
Бразилиялик спортчи Тошкент вақти билан 15 ноябрь тонгида ўтган UFC Vegas 14 мусобақасида Пол Фелдерни (17-6) мағлубиятга учратди.

«Чемпионлик жанги учун кейинги навбатда турган билан беллашишни хоҳлайман. Агар Ҳабиб ҳақиқатда фаолиятини тугатган бўлса, у ҳолда бизнинг дивизион очиқ қолади.

Агар ҳақиқатга қарайдиган бўлсак, фақат мен ва Конор ҳақиқий чемпионлармиз, қолганлар эса фақат вақтинчалик бу унвонга эга бўлган. Бизнинг жанг аҳамиятга эга
», — дейди дос Аньос.

Ўз навбатида икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор ҳам унинг чорловини қабул қилди.

«Биринчи навбатда Жастин, бироқ чорловни қабул қилишга тайёрман. Классикани ёдга оламиз», — дея ёзади Конор.
Макгрегор 23 январь кунги UFC 257 мусобақасида Дастин Порьега (26-6) қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг мартида Конор ва дос Аньос ўртасида жанг ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Рафанинг жароҳати сабаб бу жанг бекор бўлганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар