Беларусь чемпионати олий лигасида сермаҳсул ўйинлари билан ажралиб турган Жасурбек Яхшибоевга ҳозирдан харидорлар чиқа бошлади.
Жасур Яхшибоев яқинда sports.uz сайтига берган интервьюсида мавсум якунлангач, “Шахтёр” таркибида қолиши аниқ эмаслигини ва мақсади бошқа клубларга ўтиш эканини маълум қилган эди.
Беларуслик шарҳловчи Владислав Татур ўзининг телеграм-каналида Қозоғистон чемпиони “Астана” ўзбекистонлик тўпурарга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилди.
- Жасур Яхшибоев келаси мавсумни Беларусь олий лигасида ўтказиши аниқ эмас. Унга “Астана”дан жиддий чорлов бўлмоқда, - деб ёзади Татур.
Бироқ, қозоғистонлик журналист Ойдин Кожахмет ўз ижтимоий тармоқлари орқали вазият сал бошқачароқ экани ҳақида маълумот берди.
- Мендаги маълумотларга қараганда, вазият сал бошқача. Билишимча, Жасурнинг вакиллари уни олишни “Астана”га таклиф қилган. Яхшибоевни трансфер суммаси пойтахт клубига қимматлик қилади, - дейди Ойдин Кожахмет.
Шу ўринда, “Астан” қозоқ футболининг кейинги йиллардаги ҳақиқий лидери эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2009 йилда ташкил этилган бу клуб миллий чемпионатда икки маротаба кумуш медални қўлга киритганидан кейин, олти йилдан буён чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда.
Бундан ташқари, Нур-Султон шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Астана” уч карра мамлакат кубоги ва беш карра Суперкубок соҳиби бўлган. “Астана” футболчилари 2013 йилдан буён Еврокубок мусобақаларида узлуксиз иштирок этиб келмоқда.
Жасур Яхшибоев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе истеъдодли футболчини жамоада олиб қолмади. У маълум муддат бошқа жамоаларда ижарада ўйнаганидан кейин 2020 йилнинг бошида Беларусь чемпионатига ўтиб кетди.
Илк бор легионер сифатида тўп тепган Жасур Яхшибоев “Энергетик-БГУ” таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Унинг голлари эвазига минсклик талабалар жамоаси биринчи даврани етакчилар қаторида якунланди. Давралар оралиғидаги танаффусда Жасур Беларуснинг энг кучли клубларидан ҳисобланган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоасига ўтди. Жасур Солигорск клубига йўл олганидан кейин”Энергетик-БГУ”нинг ғалаба қозониши қийинлашиб қолди ва жамоа мусобақа жадвалида пастлаб кетди.
Ўзбекистонлик легионер қисқа муддатда янги жамоасида ҳам ҳақиқий етакчига айланди. Айни пайтда “Шахтёр” мамлакат чемпионлиги учун курашда БАТЭ билан курашмоқда.Жасур Яхшибоев эса тўпурарлар пойгасида БАТЭ ҳужумчиси Максим Скавиш билан рақобатга киришган.
Жасур Яхшибоев журналистлар билан бўлган суҳбатларда Беларусь чемпионати унинг Европа футболига киришида муҳим пойдевор бўлишини, асл мақсади кучли лигаларда ўйнаш эканини таъкидлаган.
Албатта, Жасурнинг “Астана”га ўтиши ҳали номаълум. Бироқ, бу хабарнинг ўзи футболчимизга хориж жамоалари ва селекционерлари томонидан эътибор борлигини исботлайди. Чунки, Жасур Яхшибоев Украинанинг кўп карра чемпиони – Киевнинг “Динамо” жамоаси нишонида ҳам турибди. Ёзги трансферлар мавсумида “Динамо” мутахассислари бир йил давомида Жасур Яхшибоевнинг ўйинини кузатиши ва 2021 йилнинг ёзида уни Киевга олиб келиш бўйича иш бошланиши хабар қилинган эди.
Бир сўз билан айтганда, бу энди бошланиши. Яхшибоев ўзини кўрсатишда ва гол уришда давом этар экан, унинг харидорлари сони ва даражаси ошиб бораверади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда